RU

Последние новости

08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  0 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  2 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  0 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  0 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  12 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  2 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  2

Бахтиёр Ашурматов: "Жуда аламли мағлубият бўлди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Жуда аламли мағлубият бўлди"

"Навбаҳор" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
"Тўғриси айтсам жуда ҳам аламли мағлубият бўлди. Ўйин жанговор тарзда ўтди, мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Ҳимояда кўпроқ ўйнасак ҳам қарши ҳужумларда гол уришга интилдик. Дуранг бизни қониқтирса ҳам охиригача ғалабага умид қилдик. Шу сабабли ҳам Абдумалик Абдуллаевни майдонга туширдим. Бугун ҳар иккала жамоа посбонлари яхши ўйнашди. Рақиб дарвозабони Александр Лобанов бир-иккита хавфли зарбалардан сўнг тўпни қайтарди", - деб гап бошлади Ашурматов.

"Очиғи ҳакамлик ҳақида гапиришни хоҳламайман".

"Бугун фақат Шаҳбоз Эркиновни ҳужумда тушурдим. Качурга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Шунчаки рақибга қараб битта ҳужумчи билан ўйнадим. Мансур Саидов ва Бобур Акбаров захирада қолдирилди. Дилшод Жабборовнинг тайёргарлиги яхши бўлгани учун унга ишондим. Жароҳатидан энди қутулган Азим Аҳмедов бугун марказда жуда фаол ўйнади".

"Осиё ўйинларида Саудия Арабистонига қарши баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб мағлуб бўлдик. Бундай ҳолатларда жавоб тўпи киритишнинг имконияти қолмайди. Бугун худди шундай ҳолат такрорланди..."

"Мавсум якунига кўра олтинчи ўринни олиш вазифаси ҳали олиб ташланмади. Охирги турга қадар шу ўринга чиқиш учун ҳаракат қилаверамиз".

"Агар менинг терма жамоада ишлашим "Навбаҳор"га қандайдир салбий таъсир кўрсатса раҳбалар ва мухлисларнинг истагини ҳам инобатга оламан ва бошқа мураббийга топшираман. Лекин клуб учун боримни беришга тайёрман. Бу ерда ишлаш маъсулиятли ва шарафли деб ҳисоблайман".

"Андижон"га қарши ўтган ўйиннинг дискини кўриб чиқдим. "Сўғдиёна" билан баҳс эса тасвирга олинмаганини айтишди. Жиззах клуби билан алоқага чиқиб дискни қўлга киритмоқчиман. Бизни жамоада ўйинни сотадиган футболчи йўқ. Агар худо сақласин шундай футболчи борлигини билиб қолсам уни халқ олдига чиқариб барча айбини бўйнига қўяман".

"Бугун кучли жамоа ғалаба қозонди, сабаби омад кучлиларга кулиб боқади. Биз 5-6та ўйинда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Балки бизга куч етишмаётгандир, балки эътибор етишмаётгандир".
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика