RU

Последние новости

13:26"Елимай" — "Ордабаси". Таркиблар маълум  0 12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  4 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  16 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  25 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  20 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  27 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6

Бахтиёр Ашурматов: "Янгиер"да ғалабага бўлган иштиёқ кучлилик қилди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Янгиер"да ғалабага бўлган иштиёқ кучлилик қилди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- "Янгиер"да бугун ғалабага бўлган ҳоҳиш ва иштиёқ кучлилик қилди. Улар ўз меҳнатлари эвазига ғалабани қўлга киритишди, жамоани ғалаба билан табриклайман.

- Жамоангиз ўтган ўйинда ҳам, бугун ҳам сўнги дақиқаларда гол ўтказиб мағлуб бўлди. Буни қандай изохлайсиз?

- Бугунги мағлубиятга сабаб бўлган бўлган голни хавфли вазият ҳам деб бўлмайди. Дарвозабонларда бу каби холатлар учраб туради. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг бизга тўп назорати етишмади. "Янгиер" охиригача курашди, улар дуранг бўлаётган вазиятда ғалаба учун курашишди. Биз ҳозир гуруҳда қийин вазиятга тушиб қолдик. Олдинда яна иккита ўйинимиз бор, ушбу учрашувларда ғалаба қозониб вазиятни тўғрилашимиз керак.

- Суперлига ва Про-лига жамоалари орасида қандай фарқни сездингиз?


- "Янгиер" жамоасини "Бухоро" ва "Олимпик" жамоаларига қарши ўйинларини кўриб чиққандик. Бу жамоада яхши савиядаги футболчилар бор. Бугун улар охиригача курашишди ва ҳаққоний ғалабага эришишди. Бу йилги мавсумда Про-лига савияси ўсган, бугунги ўйин бунга яққол мисол. Кубок учрашувларида бундай ҳисоблаб учраб туради.

- Биринчи турдан сўнг гуруҳда қайси жамоанинг имкониятларини юқори баҳолаяпсиз?


- Бугунги ғалабадан сўнг "Янгиер"да ҳам имконият бор. Умуман ҳозир ҳар бир жамоада имконият сақланиб турибди. Биз ҳозир қийин холатдамиз, олдиндаги учрашувларда вазиятни тўғрилашимиз керак.

- Жамоангиз сўнги 6 та учрашувда 1 та ғалаба қозонди. Шу ҳақидаги фикрларингиз?


- Бу футбол, уйдаги ўйинларда вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга қимматга тушмоқда. "Металлург" билан ўйинда вазиятларга эга бўлишимизга қарамасдан охирида гол ўтказиб юбордик. Йигитлар мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарган холда кейинги ўйинларда бутунлай бошқача футбол намойиш этишади.

Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика