RU

Последние новости

11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  4 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  9 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0

Бахтиёр Ашурматов: "Тез орада "уйга" қайтамиз деб умид қиламан" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Тез орада "уйга" қайтамиз деб умид қиламан"

Coca-Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Афсуски нохуш анъана давом этди. Уйда ғалаба қозонишга қийналаяпмиз. Йигитлар ўйинда ёмон ҳаракат қилишмади. "Навбаҳор"да гол уриш коеффиценти юқори бўлди. Биринчи голдан сўнг катта куч билан олдинга ўтгандик, лекин рақиб қарши ҳужумда иккинчи голни ҳам уриб кетди.

Бизда ниманидир ўзгартириш керак. Раҳбарият ва мухлислар олдида хижолатдамиз. Кейинги ўйинларда ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- Қувондиқ Рўзиевнинг ўрнини тўлдириш бўйича қандай ишлар амалга оширилди?


- Биз унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилаяпмиз. Ўша нуқтада камчилигимиз кўриниб турибди, лекин жамоамизга Рўзиевга ўхшаган хусусиятга эга футболчи топилмаяпти. Биз ёзги трансферлар вақтида "Локомотив"дан Жавоҳир Сидиқовни олмоқчи эдик, лекин амалга ошмай қолди. Балки кейинги ўйинларда ўша чизиқда Анвар Ҳожимирзаевни синаб кўрармиз.

- Заҳирадан ўйинчи тушириш кеч амалга оширилди?


- Биринчи бўлимда ҳам футболчиларимизда хато ёки чарчоқ аломатлари кўрингани йўқ. Шу сабабдан биз захирани кечроқ амалга оширдик. Уйдаги ўйинда 2 нафар ҳужумчи билан ўйнашни истагандик, афсуски Ҳамидулло Абдуҳамидовда жароҳат бор эди. Бундан ташқари Мўмин Мелиев эндигигина жароҳатдан қайтганди.

- Учрашувда кўп ҳуштак чалинди. Бу ўйин даражасига таъсир кўрсатдими?


- Иккинчи даврада ҳакамларга эътироз билдирмаган ҳолда ўйнашга кўрсатмаларни бергандик. Ўйинда кўп ҳуштак чалиниши масаласини ҳакамлар қўмитаси кўриб чиқади.

- Ишқибозларнинг стадионга киритилмаслиги, учрашув Қўқонда бўлмаганлиги ўйинга таъсир кўрсатади деб ҳисоблайсизми?

- Мухлислар стадионда бўлгани ўйин жозибасини оширади. Гапнинг очиғи мухлисларимиз қаршисида ҳам уйдаги ўйинларни ютқазганмиз. Бугунги мағлубиятга буни сабаб қилиб кўрсатмоқчи эмасман. Лекин ишқибозларнинг стадионга киритилмаслиги катта йўқотиш. Пандемия сабаб шундай холат юзага келмоқда.

Стадион ёритгичлари бўйича ҳаракат амалга оширилмоқда. Тез орада насиб бўлса уйдаги ўйинларни ўз майдонимизда ўтказамиз деб умид қиламиз.




Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика