RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Бахтиёр Ашурматов: "Тарихий ғалабага эришдик" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Тарихий ғалабага эришдик"

"Насаф" – АГМК (0:2) урашуви якунига етгач, меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўйин ҳақидаги фиклари билан ўртоқлашди.

- "Тўғриси, биринчи бўлимдаги “Насаф”нинг тезкор ўйини бизни анча хавотирга солиб қўйди. Бердиев жуда ёш ва курашувчан жамоа тузган. Биз “Насаф”нинг ўтган турдаги “Қўқон-1912” жамоаси билан ўйинини кўриб чиққан эдик ва бундан анча хавфсирагандик. Лекин футболчиларимиз бу ўйинга тузган режаларимиз ва кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилишди".

- "Қийин ўйинда ғалаба қозондик. Шахсан “Насаф” жамоаси ўйинчиларига ҳам, ўзимизни йигитларга ҳам бугун кўрсатган ўйин учун ташаккур билдираман. Менимча, стадионга ташриф буюрган мухлислар мазмунли футбол томоша қилишди. Бугунги ғалаба орқали футболчиларимиз билан фахрланаман. Мухлисларимизни ҳам хурсанд қила олдик. Тўғри, биз камроқ ғалаба қозонаяпмиз. Мухлисларимиз ҳам ғалабани соғиниб қолишган эди. Бугун буни уддаладик". 

- "Агар йигитлар шундай иштиёқ билан ўйнашса, албатта қийин вазиятдан чиқиб кета оламиз. Насиб этса, турнир жадвалидаги ҳолатни яхшилаб оламиз. Албатта, бугун биз Қаршида тарихий ғалабага эришдик. "Қора анъана"га барҳам бера олдик. Йигитларга бу ҳақда таъкидлаган эдим. Буни улар уддалай олишди. Омад ҳам биз томонда бўлди. Мабода “Насаф” биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдалана олганида, бизга қийин бўларди".

Зоҳир Примов (АГМК ярим ҳимоячиси): - "Бугун футбол ишқибозлари жуда қизиқарли учрашув гувоҳи бўлишди. Мураббийларимиз берган кўрсатмаларни бутун жамоа бўлиб тўғри бажаришга ҳаракат қилдик. Шунинг эвазига ғалаба қозондик. Иккинчи бўлим олдидан мураббийларимиз фақат ҳимояда эмас, ҳужумлар ҳам ташкил этишимизни таъкидлаган эди. Шунга ҳаракат қилдик ва ғалабага эришдик".

"Насаф" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика