RU

Последние новости

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  2 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  12 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  9 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

Бахтиёр Ашурматов: "Намангандан келган мухлисларимизга раҳмат" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Намангандан келган мухлисларимизга раҳмат"

"Локомотив" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
"Кеча бизни таъқиб қилаётган жамоалар ғалаба қозонишди. Шу боис бугун имкон қадар очко олиш учун майдонга чиқдик. Аммо иккала жамоа ўртасидаги фарқ сезилиб қолди. Энди навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз", - деб гап бошлади Ашурматов.

- Болгариялик дарвозабон нима учун бугун майдонга тушмади?
- Уни тиббий кўрикдан ўтгани борасида қоғозларни ҳали олганимиз йўқ. Шу боис ҳали заявкадан ўтказишга улгурмадик. Бугун майдонга тушган Дониёр Усмоновга эътирозим йўқ.

- Алишер Саматовнинг ўйини бироз чиқмади.
- Аксарият вазиятларда у ярим ҳимояда ҳам ўйнади. Ундан ташқари ҳали жамоамизга қўшилиб кетмади. Лекин буни баҳона қилмаслигимиз керак.

- Жамоага қандай ўйинчи етишмаяпти деб ўйлайсиз?
- Марказдаги ярим ҳимоячиларимиз асосан ҳимояяга мослашган. Олдинда Мансур Саидов бор. Шу боис ҳужумкор ярим ҳимоячига муҳтожмиз. Ҳимояда Шукурали Пўлатовнинг кетгани ҳам ўз сўзини айтди. Акбаровда эса ўйин амалиёти кам.

- Дилшод Жабборов нима учун майдонга тушмади?
- "Локомотив" билан келишувимизга кўра у бугун "темирўйлчилар"га қарши Жабборовни майдонга тушира олмаймиз.

- 10 августга қадар трансфер ойнаси очиқ. Яна янги ўйинчилар келадими?

- ЙИл бошида биз билан бирга бўлганлар ўйнашда давом этишади. Фақатгина ўзини кўрсата олмаганлар кетиши мумкин.

- Давралар оралиғидаги тайёргарликдан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Бугунги ўйиндан келиб чиқиб 100 фоиз тайёр эмасмиз. Жамоамиз бир йиллик эмас, шуни тушуниш керак. Бугун бизни қўллаш учун Тошкентга келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

- Ҳакамларга эътироз йўқми?
- Бахтиёр Намозов бригадасига эътироз бўлмади.

- Кузда Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоа билан мусобақага кетасиз. "Навбаҳор" қийналиб қолмайдими?
- Ҳақиқатдан ҳам Миржалол Қосимовга ёрдам бераяпман. Мусобақага кетган вақтимда йўқлигимни билинтирмайдиган ёрдамчиларим бор. Юрт шарафини ҳимоя қилиш барчамизнинг бурчимиздир.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика