RU

Последние новости

14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  3 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  3

Бахтиёр Ашурматов: "Лясюк бизда илиқ таассурот қолдирмади" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Лясюк бизда илиқ таассурот қолдирмади"

Эртага "Навбаҳор" Чирчиқ ва Тошкентда ўтказилган дастлабки йиғинни якунлайди.
Футболчиларга икки кунлик дам олиш эълон қилингач, 20 июлдан иккинчи даврага тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришилади. Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши назорат ўйинидан сўнг дастлабки йиғин ва баъзи масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилдик.

- Биринчи йиғин Сизда қандай таассурот қолдирди?
- Бугун шогирдларим "Сўғдиёна" футболчилари билан навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди. Биринчи бўлимда улар яхши ўйин намойиш этишди. Аммо, иккинчи таймда рақибга икки гол уришга имкон беришди. Учрашувдан олдин уларга агарда ғалаба қозонишмаса, уйларига бир кун кечроқ қайтишларини айтгандим. Шу боисдан футболчиларнинг уйларини соғинишгани уларнинг ўйинларига ҳам ўз таъсирини ўтказди деб ўйлайман. Эртага ўйинчиларга икки кунлик хордиқ эълон қилинади. Шундан сўнг навбатдаги йиғинимиз "Локомотив" билан учрашувга қадар давом этади.

- Таркибга янги қўшилганлар хусусида фикрингиз қандай?
- Акбар Саттаев ва Руслан Качурларни бугун майдондаги ҳаракатларини кузатдик. Навбатдаги йиғинларимизда уларни ҳам таклиф этишга қарор қилдик. 20 июлдан сўнг ташкил этиладиган йиғинимизда ҳам мураббийлар штаби ишончини оқлашса, улар билан ҳам шартнома тузилади.

- Абдумалик Абдуллаев ва Шаҳбоз Эркиновлар нима сабабдан учрашувларда қатнашишмаяпти?
- Абдуллаев тиббий кўрик ҳулосасига кўра даволаниши зарур. Шу сабабли ҳужумчимиз иккинчи давра бошлангунга қадар соғлигини тикламоқда. Шаҳбоз Эркинов эса эндигина жарохатидан фориғ бўлиб, индивидуал дастур асосида машғулотларга киришган.

- Феруз Бобоқулов ва Мўйдин Мамазулуновлар ҳам "Навбаҳор" сафига қўшилиши мумкинлиги тўғрисида миш-мишлар тарқарлди.
- Мамазулуновни жамоамизда кўрмоқчи эканлигимиз рост гап. Аммо унинг "Машъал" билан ўзаро келишуви бор. Қолаверса муборакликлар раҳбарияти ҳам футболчини ўзида сақлаб қолишга ахд қилган. Гарчи Мўйдин "Навбаҳор"га ўтиш истагини билдирган бўлсада, "Машъал" уни қўйиб юбормади. Жаҳонгир Меҳмонов билан ҳам шунга ўхшаш вазият рўй берганини таъкидлашим лозим. Феруз Бобоқулов варианти эса муҳокама қилинмаган.

- Шунингдек Андрей Лясюк ҳам катта молиявий талаб қўйганлиги туфайли у билан шартнома тузилмаганмиш...

- Йўқ. Лясюк ёмон ўйинчи эмас. Лекин, у бизда илиқ таассурот қолдирмагани боис бугун уни кузатиб юбордик. Футболчи билан илиқ хайрлашиб, бир биримизга омад тилаганмиз. Катта маблағларни талаб қиладиган ўйинчилар билан шартнома имзоламаслигимизни олдин ҳам айтганман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика