RU

Последние новости

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Бахтиёр Ашурматов: "Кейинги босқичга чиқиш вазифаси бажарилди, бироқ 1-ўринни қўлга киритиш масаласи ҳал этилмади" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Кейинги босқичга чиқиш вазифаси бажарилди, бироқ 1-ўринни қўлга киритиш масаласи ҳал этилмади"

Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасидаги "Қўқон-1912" – "Дўстлик Олтиариқ" (4:1) ўйинидан кейин қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдириб ўтди.




- Ўйин ҳақида

- Ҳисоб ўйинга яраша бўлмади. "Дўстлик Олтиариқ" йирик ҳисобда ютқазишга лойиқ ўйиб кўрсатмади. Улардаги тиришқоқлик, ҳаракатчанлик ҳайратда қолдирди. Ҳисоб  4:1 бўлиб турган пайтда ҳам тўхташмади. Мўйдин Мамазулумов яхши савиядаги ҳужумчи эканлигини кўрсатди. Ҳимоячиларимизни бутун ўйин давомида таҳликада ушлаб турди. 

"Ғиждивон" билан кечган ўйинимиз ҳамда бугунги ўйинни солиштирсак, катта фарқ бор. Бугун хатолар кўпайиб кетди, тўпни кўп йўқотдик ва тактик тарафдан камчиликларимиз кузатилди. 

Кейинги учрашувларга бошқача муносабатда бўламиз. Машъал" билан баҳсда ҳам фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Кейинги босқичга чиқиш вазифаси бажарилди, бироқ 1-ўринни қўлга киритиш масаласи ҳал этилмади. Кейинги баҳсда ижобий натижа кўрсатишимиз лозим, чунки бу кейинги босқич қуръасида устунлик беради. Шу сабабли биз охиригача кураш олиб борамиз. Эътибор берган бўлсангиз, деярли оптимал таркибни майдонга туширяпмиз. 

- Мурод Холмуҳаммедов ва Мурод Комилов хусусида нима дея оласиз?

- Мурод Холмуҳаммедов жароҳатдан тикланишда давом этяпти. Ўйлайманки, АГМКга қарши ўйнай олади. Мурод Комиловга келсак, унга секин-аста ишонч билдиряпмиз. У омадли йигит эканлиги кўзга ташланяпти. Чунки керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлиб, гол уряпти. У ўз устида ишлаб, меҳнат қилишда бардавом бўлса, кейинчалик Ўзбекистон терма жамоасида ҳам фойда келтиради, деган умиддамиз.

- "Қўқон-1912" қачон ўз майдонида тўп тепади?

- Вазиятдан оз бўлса-да, хабардорман, бироқ бу савол менга тегишли эмас. Чунки бу масала билан клуб раҳбарияти шуғулланиши керак. 

Ҳали прожектор қўйилмагани сабабли майдонимизда ўйнолмаяпмиз. 

Яйпан иккинчи уюмиздек бўлиб қолган. Бизга  қадрдон, футболни севадиган инсонлар ишлашади. Уларга бизга яратиб бераётган шароит учун миннатдорлик билдирамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика