RU

Последние новости

13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  0 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  3 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  1 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  5 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  13 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10

Бахтиёр Ашурматов: "Келишилган ўйинлар терма жамоага ҳам салбий таъсир қилади" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Келишилган ўйинлар терма жамоага ҳам салбий таъсир қилади"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб "лочинлар" устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Бунёдкор" бугун ҳаққоний ғалабага эришди. Бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Шу фурсатдан фойдаланиб Намангандан бизни қўллаб туриш учун келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Ҳисоб 0:1 бўлиб турганида биз таваккал қилиб ҳужумчиларни туширдик. Сабаби 0:1 ҳам, 0:2 ҳам мағлубият. Шу боис ҳужумчиларни тушрдик. Бироқ сўнгги дақиқаларда майдон эгалари иккита гол уриб ҳақли равишда йирик ғалабага эришишди. "Бунёдкор" сафида тажрибали футболчилар борлиги ўз сўзини айтди, - деб гап бошлади Бахтиёр Ашурматов.

- Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов ва Шукурали Пўлатов "Нефтчи"га қайтиши мумкин? Уларнинг "Навбаҳор" билан амалдаги шартномаси бор. Мен бу футболчиларга ишонаман, лекин вазият шуни тақазо этса клубга ҳам, футболчига ҳам мақул бўлган қарорни қабул қиламиз.

- Алишер Маҳмудов ва Отабек Валижоновни бугун асосий таркибда тушмагани мени қарорим. Бугун уларни ўрнига Азим Аҳмедов ва Бахтиёр Ёқубовни туширдим. Бизда 11та эмас 20дан ортиқ футболчи бор. Бугун ким тайёр бўлса ўша майдонга тушди. Биз бир оиламиз, барча футболчи менга бирдек.

- Ўйин охирида биз ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилдик. Рижко ва Бердимуродов каби ҳимоячилар олдинга чиқиб кетишган вақтда рақиблар иккинчи голни уришди. Ўз хатоларимиз туфайли иккита гол ўтказиб юбордик.

- Бу йилги чемпионатимизда қизиқарли ўйинлар жуда кўпайди. Келишилган ўйинларга қарши кураш бошлангани Ўзбекистон футболи учун фақат фойда бўлади. Мана шундай қийин ўйинларда тобланган футболчилар терма жамоада ҳам яхши ўйин намойиш этади. Агар келишилган ўйинлар кўпайса футболчилар бор кучлари билан ўйнашмайди ҳамда терма жамоада пасайиш кузатилади.

- Шахбоз Эркиновнинг ўйинидан тўлиқ қониқмадим, бугун унда қулай имконият бўлганди. Аммо Ғофуров тўпни қайтариб юборди. Бугун Эркинов ўз даражасида ўйнади.

- Жамоамиз олий лигада энг кам бюджетга эга. Аммо шундай бўлса ҳам йигитларимиз яхши ўйин намойиш этишга интилишмоқда. "Баркамол авлод" ўйинлари ўтганидан сўнг биз янги стадионга кўчиб ўтамиз. Шундан кейин ўйинларимизга томошабинларнинг ташрифи кўпаяди деб умид қиламан.

- Шогирдларимга ишонаман. Агар шундай ўйнашда давом этаверсак ижобий натижа ўзини узоқ куттириб қўймайди.

- Миржалол Қосимов, Александр Волков каби мураббийлар мени устозларим ҳисобланишади. Жамоа оғир вазиятдан чиқиб кетди ва ОЧЛда юришини давом эттирмоқда. Агар "Ал Ҳилол" тўсиғидан ўта олишса албатта устозларимни табриклаб қўяман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика