RU

Последние новости

10:55ПСЖ мураббийи: «Футболдаги натижалар баъзида адолатсиз бўлади»  7 10:27Пау Кубарси ХХI асрда ушбу натижага эришган энг ёш футболчиси бўлди  3 09:51«Манчестер Юнайтед»нинг яна икки нафар футболчиси жароҳат олди  4 09:24ЦСКА бош мураббийи Файзуллаев ҳақида фикр билдирди  3 08:55Суперлига жамоалари қайси бренддаги либослардан фойдаланади?  1 08:32ОКМК футбол клуби янги футболчиларни таништирди  1 08:03U-18 терма жамоамиз навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  2 07:35EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  13 03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  58 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  51 00:39ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  10 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  1 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  4 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  2 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  23

Бахтиёр Ашурматов: “Жамоани юқорироқ даражага олиб чиқа олмаганлигим учун айбдорлик ҳисси ила жамоа билан хайрлашмоқдаман” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Жамоани юқорироқ даражага олиб чиқа олмаганлигим учун айбдорлик ҳисси ила жамоа билан хайрлашмоқдаман”

"Қўқон-1912" собиқ бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов кетиш олдидан барча жамоа аъзолари ҳамда мухлисларга ўзининг миннатдорлигини билдирди.

- Ассалому алайкум ҳурматли “Қўқон-1912” жамоасининг фидойи мухлислари. Мана жамоада 2,5 йил ишлаганимдан кейин Сизлар билан хайрлашадиган пайт келди. Менинг “Қўқон-1912” жамоасида ишлашим учун менга ишонч билдирган, мени қўллаб қувватлаган жамоа раҳбари, Қўқон футболининг жонкуяри, ”Қўқон-1912” жамоасининг шунча йил давомида Суперлигада ўйнашига ўз ҳиссасини қўшган олийжаноб инсон, Бахтиёр ака Толиповга, жамоани ҳар томонлама қўллаб қувватлаган жамоамизнинг жонкуяр раҳбарларига, жамоани яхши кунида хам, оғир кунида хам қўллаб-қувватлаб турган “Қўқон-1912” жамоасининг бетакрор, фидойи, жамоа учун жонини фидо киладиган ажойиб мухлисларига, жамоада мен билан ака-укадек бўлиб кетган футболчиларга, жамоада ишлаган хар бир ходимга ўз миннатдорчилигимни билдираман ва чин юракдан раҳмат деб қоламан. 

Жамоани қабул қилиб олганимда босқичма-босқич жамоани юқори даражага олиб чиқишни ва Осиё Чемпионлар Лигасига чиқишни мақсад қилиб қўйгандик. Худога шукр мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари билан биринчи босқичдан ёруғ юз билан ўтдик. Икки йил давомида аутсайдерлар қаторидан жанговар, ўз олдига юқори мақсадларни қўя оладиган жамоага айланди. Янада кучайиш ва медаллар учун курашадиган жамоалар қаторига қўшилишимиз учун 2021 йилдаги таркибни сақлаб қолиш ва бу жамоа қаторига 4-5та кучли футболчиларни қўшиш талаб этиларди. Шунда жамоа бемалол юқори ўринлар учун кураша оларди.

Лекин афсуски 2021 йилги таркибни айрим сабабларга кўра сақлаб қола олмадик ва жамоани кучайтира олмадик. Бу холат натижага барибир ўз таъсирини ўтказди. Жамоани юқорироқ даражага олиб чиқа олмаганлигим учун айбдорлик ҳисси ила жамоа билан хайрлашмоқдаман. Лекин ишлаган пайтимда футболчиларни фақат тўғри йўлдан боришга ундадим. Ютсак ҳалол ютдик, ютқазсак ҳалол ютказдик. Шу сабабли Яратганнинг олдида ҳам, мухлисларимиз, раҳбарларимиз олдида ҳам виждонимиз тоза, ёруғ юз билан хайрлашмоқдаман. Мухлисларимиз хоҳлаган Осиё Чемпионлар Лигасига чиқа олмаганимиз учун барчанинг олдида қарздорман ва худо хохласа вақти соати келиб яна Қўқонда ишлайман деб умид килиб қоламан. Мухлисларимиз доимо соғ-саломат бўлишларини, хонадонларида фақат хурсандчилик кунлар бўлишини тилайман.

“Қўқон-1912” жамоаси ва Қўқонлик мухлислар доимо қалбимда бўлишади. Жамоа раҳбариятига ва барча жамоа аъзоларига омад тилайман! Мухлисларимизни доимо ҳурмат қилганман, қадрлаганман. Яхши кунларда яна кўришгунча деб қоламан. Мухлисларимизга, “Қўқон-1912” жамоасига меҳр билан Бахтиёр Ашурматов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика