RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Футболчиларим билан фахрланаман" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Футболчиларим билан фахрланаман"

"Навбаҳор" - "Андижон" (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида иккинчи бўлиб майдон эгалари бош мураббийи иштирок этди.
"Бугун дерби бўлганлиги боис икки ҳисса катта куч билан тайёргарлик кўргандик. Учрашувдан олдин футболчиларга бошқа ҳар қандай жамоага мағлуб бўлсак мухлислар бизни кечириши мумкинлигини айтдим. Бироқ "Нефтчи" ва "Андижон"га қарши баҳсда мағлуб бўлсак мухлисларимиз биздан хафа бўлишлари аниқлигини айтдим.

Шу боис футболчилар бугун икки хисса куч билан ўйнашди. Бугунги ғалаба билан раҳбариятни, мухлисларни ва футболчиларни табриклайман. Шундай футболчилар билан ишлаётганимдан фахрланаман.

Мансур Саидов имконияти даражасида тўп тепмоқда. Жамоага мослашиб кетган. "Навбаҳор" мухлислари жуда талабчан эканлигини биламан. Жамоа анча аҳил ва мақсад учун курашишда давом этмоқда.

Кейинги турда "Пахтакор"га қарши ўйин кутиб турибди. Бу чемпионатда кутилмаган натижалар кузатилди. Биз қайси жамоа билан ўйнашимиздан қатъий назар ғалаба учун ўйнаймиз. Агар Тошкентда йигитларим бугунгидек ўйнай олишса ғалаба қозона оламиз. "Пахтакор" кучли жамоа эканлигини барча билади. Бу баҳсда барчани таклиф этиб қоламан.

"Молиявий муаммо бўлса, мураббийда доим ҳавотир бўлади. Ўзим футболчи бўлганман. Шу боис шогирдларимни жуда яхши тушунаман. Агар йигитларга маошлари вақтида бериб турилмаса мен улардан узр сўрайман ва раҳбарият билан яхши кайфиятда хайрлашишга мажбур бўламиз. Ишонаманки иш бунгача етиб бормайди. Айни пайтда раҳбарият қўлдан келганича ёрдам бериб турибди, барча шароитларни яратиб беришган", - дейди Ашурматов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика