RU

Последние новости

15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  11 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  4 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  11 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  26 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  8 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  15 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  19

Бахтиёр Ашурматов: “Фарғона вилояти ҳокими футболнинг ҳақиқий жонкуяри” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Фарғона вилояти ҳокими футболнинг ҳақиқий жонкуяри”

Фарғона шаҳрида “Хоким кубоги-2022” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Турнирнинг асосий фаворити ҳисобланган “Қўқон-1912” жамоасининг бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовдан мусобақада ҳақида ўз фикрларини баён қилишларини сўраб мурожаат қилдик.

- “Фарғона вилояти ҳокими кубоги” мусобақаси мана бир неча йилдирки анъанавий тусга айланиб улгурди. Сўнгги йилларда турнирда Қирғизистон жамоалари ҳам иштирок этишлари натижасида мусобақа халқаро даражага чиқиб борди. Фарғоананинг “Нефтчи” жамоаси хориж йиғини туфайли бу йилги мусобақада иштирок эта олмаётгани турнир нуфузини туширмайди. Қолган иштирокчи жамоалар ҳам яхши рақиблар деб айтишим мумкин.

“Ҳоким кубоги” мусобақасида жамоамиз энг юқори мақсадни кўзлаган. Биз бу турнирда ғолиб чиқишни истаймиз. Барча ўйинларда фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Мухлисларимиз бизни бу турнирда шунчаки иштирок этади деб ўйлашмасин. Мусобақанинг энг фойдали томонларидан бири жамоамизга янги қўшилган футболчиларни майдонда синаб олиш имкони юзага келади.

Шу ўринда бу турнирни ташкил қилиб бераётган Фарғона вилояти хокими Хайрулла Ҳайитбоевич Бозоровга ўз номимдан, жамоамиз ҳамда мухлисларимиз номидан миннатдорчилик билдираман. Вилоятимиз хокими футболнинг ҳақиқий жонкуяри бўлган инсон деб биламан. У кишининг бошчиликларида вилоятимизда футбол тобора ривожланиб бормоқда. Вилоятимизнинг икки жамоаси суперлига ўйинларида иштирок этишида ҳам вилоятимиз раҳбарининг ҳиссалари жуда катта. Хайрулла Хайитбоевич бизнинг жамоамизга ҳам бефарқ эмаслар. Бизни доим кузатиб, керак бўлса моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаб туришибди. 

“Қўқон-1912” жамоаси бу йилги мавсумда Суперлига ўйинларида вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишончим комил ва бу йўлда бор куч-ғайратимизни ишга солиб меҳнат қилишга тайёрмиз” - деди Бахтиёр Ашурматов.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика