RU

Последние новости

22:03Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда ишончли ғалабага эришди ва вақтинчалик биринчи ўринга кўтарилиб олди  0 21:55Де Йонг "Барселона"дан кетадими?!  0 21:30Ла Лига. "Реал" "Гранада" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 21:30АПЛ. "Ноттингем Форест" ўз уйида "Челси" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:16РПЛ. ЦСКА ва Файзуллаев "Зенит" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:58"Металлург" футболчиси пенальтидан гол ура олмаган баҳсда "Қизилқум" билан дуранг қайд этилди  2 20:53Суперлига. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида учта гол киритилган баҳсда «Пахтакор» «Олимпик»ни мағлуб этди  71 20:18Манба: Модрич мавсум сўнггида "Реал"дан кетади, унинг рақамини эса Мбаппе олади  6 19:58"Зенит" - ЦСКА. Аббос Файзуллаев асосий таркибдами?  6 19:45"Гранада" - "Реал". "Қироллик клуби" таркиби билан танишинг  2 19:40Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик"  5 19:22Руслан Аҳмедов: "Ўйинда устунлик қилганимизга қарамасдан, қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбордик"  7 19:14"Ливерпуль"да чемпионлик учун имконият қолмади  6 18:30АПЛ. Чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" йирик ғалабага эришди (+жадвал)  17 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  6

Бахтиёр Ашурматов — Элдор Шомуродов, Рустам Ашурматов ва Гонконг билан ўйин ҳақида Новости

Бахтиёр Ашурматов — Элдор Шомуродов, Рустам Ашурматов ва Гонконг билан ўйин ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси 26 март куни ЖЧ-2026 саралашида Гонконгга қарши майдонга чиқади.

Дастлабки ўйинда меҳмонда ғалабага эришган вакилларимиз кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилди. Илк ўйинда Элдор Шомуродов ва Рустам Ашурматовнинг голлари Ўзбекистонга ғалаба келтирган эди. Бўлажак ўйинда ҳам терма жамоамиздан ишончли ғалабани кутамиз. Мазкур ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.

Узбекистан

Элдор Шомуродов - 20', Ходжимат Эркинов - 63', Остон Урунов - 70'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа E . Тур 4

26/03/2024, 18:30

0
:
3
Завершен

Гонконг

Стадион: 10230 зрителей

45'
90'
20'  Элдор Шомуродов
46'  Элдор Шомуродов (Остон Урунов)
57'  Аббосбек Файзуллаев (Ходжимат Эркинов)
63'  Ходжимат Эркинов
68'  Jaloliddin Masharipov
70'  Остон Урунов
80'  Фаррух Сайфиев
81'  Отабек Шукуров (Jamshid Iskandarov)
90'  Jaloliddin Masharipov (Бобур Абухаликов)
90'  Одилжон Хамробеков (Diyor Kholmatov)
62'  Siu Kwan Chan (Matthew Orr)
78'  Juninho (Jordan Lok Kan Lam)
78'  Tze-Nam Yue (Wang Kit Tsui)
78'  Michael Udebuluzor (Lam Hing Ting)
90'  Pui-Hin Poon (Yu Joy Yin)
90'  Wang Kit Tsui
 

- Осиё Кубогида терма жамоамиз ўз савиясидан пастроқ даражада ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Тўғри, таркибимизда Йўқотишлар бор эди. Лекин Ўзбекистон кўрсатган натижасидан яхшироқ натижага эришишга қодир эди. Гонконг билан ўйинни эса футболчиларимиз яхши савияда ўтказди. Айтиш керакки, Гонконг Осиё Кубогидаги рақибларимиздан пастроқ даражадаги жамоа ҳисобланарди. Бундай рақибларга қарши руҳан тайёрланиш осон эмас. Терма жамоамиз бу ўйинни ишончли ўтказди, дея оламан. Гонконгга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ. Тўп назорати, вазиятлар яратишда жуда ишончли тўп ҳаракат қилишди. Бу билан кейинги босқичга қийинчиликсиз чиқишимизни кўрсатиб берди. 

- Элдор Шомуродовни бемалол терма жамоамизнинг алмаштириб бўлмас ўйинчиси деб айтишимиз мумкин. У кўп қиррали ҳужумчи. Элдор билан терма жамоамиз албатта кучлироқ кўринади. Ҳужумчи вазиятлар яратишда, рақиб ҳимоячиларига босим уюштиришда, тезликда рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетишда кучли. Қисқа қилиб айтганда терма жамоамизнинг ҳақиқий етакчиси.


- Гонконгга қарши баҳсда хурсанд қилгани Рустамжоннинг Ўзбекистон терма жамоасида урган дебют голи бўлди. Бу гол чиройли амалга оширилди. Машариповнинг ажойиб узатмаси ва Рустамжоннинг очиқ позицияга очилиши якунда голга олиб келди. Унинг асосий таркибдаги ўйинлари давомий бўлсин. Охирги пайтларда "Рубин" ва Ўзбекистон терма жамоасидаги ишончли ўйинлари орқали бу голга муносиб эди. Кўз тегмасин охирги пайтда футболчи сифатида катта ўсишга эришди. Лекин унинг салоҳияти жуда юқори. "Рубин"да кам ўйин амалиёти берилаётгани ўсишига тўсқинлик қилаётганди. Умид қиламанки, Рустамжон клубида ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўлади. 

- Жавоб ўйинида янада ишончли тарзда тўп тепамиз ва йирик ҳисобдаги ғалабага эришамиз. Худо хоҳласа охирида ҳам суюнтиришсин. Ўзбекистонлик мухлисларнинг азалий орзуси Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқишини кўриш. Бу мураккаб йўлда вакилларимизга омад ва соғлик тилайман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Комментарии

+2   
24 мар 12:38:51
W. W. W Uz
Улуг айём кунларида яхшилик килолмасак хам хеч булмаса бировни кунглини огритмайлик, минус босиб. Рустам гап йук омадингни берсин.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика