RU

Последние новости

10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  1 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  1 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  6 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  6 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  7 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  22 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  77 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  16 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Дурангга мос ўйин бўлди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Дурангга мос ўйин бўлди"

"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани биринчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин жанговор руҳда ўтди. Афсуски, ҳимоядаги хатоларимиз бизга қимматга тушди. Бугун дурангга мос ўйинга гувоҳ бўлдик. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилишди. Омад "Қизилқум"га кўпроқ кулиб боқди. Шу сабабли мағлубиятга учрадик. "Қизилқум"га қарши баҳс биз учун катта ахамиятга эга эди. Сабаби, агарда навоийликларни мағлуб этганимизда мусобақа жадвалида юқорироқ ўринларга кўтарилиб олардик. Биринчи даврада ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик дейиш мумкин. Яна олдинда иккита чемпионат ўйинлари бизни кутиб турибди. Вазиятни тўғирлаб, мухлислар олдида айбимизни ювишимиз керак. Бошқа иложимиз қолмади. Бахриддин Ваҳобов ушбу мавсумда яхши ўйин кўрсатмоқда. Учрашувдан олдин ҳам буни айтиб ўтгандим. У голга чанқоқ ва ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланиш имкониятига эга ўйинчи. Бахриддиннинг керакли жойда бўлиш хислати эвазига "Қизилқум" бугун 3 очкони қўлга киритди. Дарвозабонимиз жарохати? У ҳозир бемалол юра олмаяпти. Меленчук йўқ жойдан жарохат олди. Унинг шикастланиши ҳам "Навбаҳор"га салбий таъсир ўтказди. Захирадан ўйинчи чиқариб, ўйинни кучайтириш имконидан маҳрум бўлдик. Шаҳбоз Эркиновни афсуски ўйинга тушира олмадик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика