RU

Последние новости

08:10Суперлига-2024 томошабинлар ташрифи: энг яхши кўрсаткичлар водий клубларига тегишли. Энг ёмони эса…  6 07:46Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  2 01:48"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи  3 01:16Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди  1 00:45МЮ Англия кубоги финалида "Манчестер Сити"ни мағлуб қилса, тен Хаг жамоада қоладими?  7 00:25Флик "Барселона" билан 2026 йилга қадар шартнома имзолайди. Тез орада бу расман эълон қилинади  22 00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  3 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  9 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  18 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  2 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  9 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  6 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  29 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  9

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайман" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайман"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




"Афсуски охирги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз, кўп имкониятлар бўлмоқда, аммо гол ура олмаяпмиз. Гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз. Биринчи бўлимда ҳимояда ва майдон марказига кўп хатога йўл қўйдик, марказни рақибга бериб қўйдик. Бугун таркиб танлашда хато қилдим деб ҳисоблайман. Бунинг натижасида "Локомотив" устунликка эга бўлди. Гол ўтказгач, йигитлар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишди. Йигитларга виждонан ўйнашгани учун раҳмат айтаман. Бу йилги мавсумда футболчиларим барча ўйинларда охиригача курашишмоқда. Тўғри мухлислар доим ғалаба қозонишимизни кутишади. Аммо ҳар доим ҳам ўйлаган ишларимиз амалга ошавермайди.

Олдинда иккита тур бор ва чемпионатни муносиб тугатишга ҳаракат қиламиз. Ундан кейин кубокда ҳам иштирок этамиз.

"Локомотив" Тимур Кападзе мураббий бўлганидан кейин ижобий томонга ўзгарганини барча кўриб турибди. Рақибни яхши ўргангандик. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман.

“Пахтакор” билан ўйинда афсуски, Аваз Маматхўжаевни тўртта сариқ карточка туфайли майдонга тушира олмаган эдик. Мурод Холмуҳаммедов қанотда яхши ҳаракат қилганди. Бугун Музаффаровни марказга қўйдик ва қанотга Холмуҳаммедовни қўйдик. Бугун ҳам Холмуҳаммедов майдонда катта ҳажмдаги ишни бажариб берди. Ўз майдонимизда тўп тепганимиз сабабли бугун ҳужумкор бўлган ярим ҳимоячи Музаффар Музаффаровни майдонга туширгандим", - дейди Бахтиёр Ашурматов.


Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика