RU

Последние новости

00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  49 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  1 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  34 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун футболчиларимга эътироз билдира олмайман. Чунки..." Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Бугун футболчиларимга эътироз билдира олмайман. Чунки..."

Суперлига 23-турдан ўрин олган "Пахтакор"-"Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрларини билдириб ўтди.




"Пахтакор"ни бу йилги мавсумдаги ҳақли чемпионлиги билан табриклайман. Улар мавсум давомида бошқа жамоалардан кучли эканлигини ўз ўйинлари билан исботлашди. Чемпионликни катта меҳнат эвазига ва ҳаққоний тарзда қўлга киритди. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам,  "Пахтакор"га қарши бундай вазиятлар ярата туриб фойдалана олмаслик, ўз дарвозамиз олдидаги хатолар панд берди. Рақиб бундай хатоларни кечирмайди. Вазиятлардан тўғри фойдаланиш ва ҳимояда хато қилмасликни ўйиндан олдин ҳам айтиб ўтган эдим. Минг афсуски, ҳимояда хато қилдик ва вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундай вазиятлардан фойдалана олмаслик ва хатолар билан  "Пахтакор"ни ютиб бўлмайди", – дейди Бахтиёр Ашурматов.

- Таъкидлаганингиздек, иккита голни ҳам ҳимоячилар ўзига ўзи олиб келди. Филип Раевац, Қувондиқ Рўзиев, Муҳаммаданас Ҳасановда  яққол голли вазиятлар бўлди...

- Вазиятлар яратишда устунлик қилган бўлсак-да, рақиб 2-1 ҳисобида ғалаба қозонгани – бу футболчиларнинг квалификацияси юқорилиги билан боғлиқ. Улар яримта вазиятдан фойдаланиб, гол уришяпти. Бизда эса тескариси кузатилди. Футболчилар шошиб қолди. Балки ҳимояда хатога йўл қўйишимиз сабаби футболчилар хаёлида  "Пахтакор" кучли жамоа", деган нарса сақланиб қолинганидир. Аниқ сабабини билмайман. Факт шуки, вазиятлардан фойдалана олмадик.

- Жамоани олдинда "Локомотив" билан ўйин ва иккита водий дербиси кутмоқда. Бу ўйинларга тайёргарлик жараёнида нималарга эътибор қаратмоқчисиз?

- Ўйиндан олдин йигитларга ҳам айтиб ўтган эдим, чемпионат биз учун энди бошланаётгандек. Футболчилар бутун мавсумда қилган меҳнатларини қадрига етишади деб ўйлайман. Қўқон тарихида бундай натижа қайд этилмаган. Кучли тайёргарлик эвазига олдиндаги ўйинларда ғалаба қозонишимиз мумкин. "Локомотив" билан ҳам қийин ўйин бўлади. Боиси, бу жамоа охирги пайтларда яхши ўйин кўрсатмоқда. 

- Жамоа мағлуб бўлган ёки дуранг ўйнаган ўйинларда кеч уйғонмоқда... 

- Бизда бундай ўйинлар кўп бўляпти. 0-1 ҳисобида ортда бораётиб, якунда гол урган пайтларимиз бўлди. "Бухоро" билан баҳсда олдинда бораётиб ,охирги сонияларда гол ўтказиб юбордик. "Қизилқум" билан беллашувда 1-0 ҳисобида олдинда бораётиб, ўз дарвозамиздан 2 та тўп олиб чиқдик. Бугун йигитларга эътироз билдира олмайман. Чунки улар охиригача курашишди. Ҳеч бўлмаса дуранг натижа қўлга киритишимиз керак эди. Йигитлар ҳар бир ўйинда бошидан охиригача курашишмоқда. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика