RU

Последние новости

13:59"Бунёдкор"га легионерлар оқими давом этмоқда. Клуб черногориялик футболчи билан шартнома имзолади  1 13:24Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида ишлайди  0 12:52Расман: Жоэль Кожо - "Истиқлол" футболчиси  3 12:35"Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  17 12:14"Манчестер Юнайтед" скаути: "Унда "Юнайтед" ДНКси бор, афсуски бизникилар буни кўра олишмади"  15 11:56Испаниялик мутахассис "Қизилқум"да ишлайди  2 10:53Ҳусанов «Ланс» рекордини такрорлайди  15 10:26«Нефтчи»га ўтган Искандеров нималар деди?  12 09:57Бразилиялик ярим ҳимоячи "Пахтакор" йиғинига қўшилади  11 09:30Ҳусанов осиёликлар ичида АПЛ рекордини янгилайди  30 09:09«Андижон» янги мавсумда қайси стадионда ўйнаши маълум  6 08:40Ҳусанов қачон «Манчестер Сити» сафида тиббий кўрикдан ўтиши маълум  33 08:15«Ланс» мураббийи Ҳусановни кейинги ўйинда ўйнатишга умид қилмоқда  14 07:51«Манчестер Сити» яна бир ёш марказий ҳимоячисига расмий таклиф юборди  4 02:44Бундеслига. "Байер" "Боруссия"ни "Сигнал Идуна Парк"да мағлуб қилди  2

Бахтиёр Ашурматов: "Бу биз учун оғир зарба бўлди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Бу биз учун оғир зарба бўлди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги муслбақасининг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қўқон-1912" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Гапнинг очиғи "Металлург" бизнинг жамоа учун жуда ҳам ноқулай рақиб ҳисобланади. Икки йилдан буён уларни юта олмаймиз. Бугунги ўйинда голдан гапнинг очиғи 3 та ҳужумчи билан ўйнай бошладик. Биз ҳужумга берилиб кетганлигимиз туфайли рақибда бўш худудлар пайдо бўлди. Бизни хатто дуранг ҳам қониқтирмас эди. Бугун хатолар бўлди, нафақат бугунги ўйинда, балки 1-турда "Янгиер" билан ўйинда бизда хатолар бошланган эди. Мураббий сифатида айтаман, бир ўйинни ўтказмасдан туриб кейинги ўйинни ўйламаслик керак. Ротация ўз йўлига, лекин натижа энг муҳими. Очколар ўрнини тўлдира олмадик. "Металлург" жамоаси Жасур Абдураимов қўл остида фаол ўйин намойиш этмоқда, рақибни ғалаба билан табриклайман.

- Тақвим жамоангизга ноқулай келдими?


- Тақвим ноқулай келди деб айтсам яна фикрлар билдирилиши мумкин. Битта Суперлига жамоаси Биринчи лига ёки Про-лига жамоаси билан ўйнади. "Сўғдиёна", "Бунёдкор" ва "Насаф" жамоалари жойлашган гуруҳни “ўлим" гуруҳи дейилди. Лекин бу гуруҳда яққол аутсайдер бор эди. Энг қийин гуруҳ бизда эди. "Янгиер" жамоаси ҳам жуда яхши ўйнаб турнирни тарк этди. Тақвим бўйича эътирозим йўқ. Ҳаёт давом этади, бу биз учун оғир зарба бўлди. Олдинда бизни қийин ва мураккаб ўйинлар кутиб турибди.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар деярли майдонда кўринишмади...

- Ҳамидулло Абдуҳамидов 5 ой давомида футбол ўйнамади. У "Машъал"га қарши ўйиндан сўнг 45 дақиқа ҳам ўйнашга тайёр эмас. Лекин ўтган ўйиндаги маҳорати сабаб ўйинга қўйдик. Жамоа ютқаздими, бунга мураббийлар штаби айбдор.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика