RU

Последние новости

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  18 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  6 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Бахтиёр Ашурматов: “Бизнинг ҳужумчидек футболчилар Ўзбекистонда жуда кам” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Бизнинг ҳужумчидек футболчилар Ўзбекистонда жуда кам”

Суперлига 4-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бухоро” жамоаси устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим эди. Чунки бу жамоалар ушбу тур олдидан кам очко жамғаришганди. Қўқонликлар олдинги турда АГМКга ютқазиб қўйишди. Биз ҳам ўз майдонимизда “Қизилқум”ни мағлубиятга учрата олмагандик.

Ўйин олдидан йигитларга таъкидлагандим, бугун фақат ғалаба қозонишимиз лозимлигини. Юзимиз ёруғ бўлди. Шогирдларимнинг биринчи бўлимдаги ўйинлари анча мазмунли бўлди. Улар ўз олдиларига қўйган вазифаларни яхши бажаришди. Қўқонликлар эса иккинчи бўлимни жуда чиройли ўйин кўрсатишди. Юзага келган кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. Омад биз томонда бўлди.

Ўзим Қўқонлик бўлганим учун “Қўқон-1912” жамоасига бефарқ эмасман. Ўзим бошқараётган жамоадан ташқари бошқа ўйинларда уларга мухлислик қиламан. Ҳали бу жамоа ўз сўзини айтишига ишонаман. Бухородан келиб бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

Иван Нагаев жуда ҳам тезкор ҳужумчи, бу каби ўйинчилар Ўзбекистонда жуда кам. У жароҳати боис анча машғулотларда иштирок эта олмади. Мана секин-аста спорт формасини тиклаб боряпти. Келажакда Нагаевдан умидимиз катта", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика