RU

Последние новости

16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  0 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  0 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  6 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  5 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  3 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  5 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  4 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  3 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  11 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  1

Бахтиёр Ашурматов: «Бизни осон ўйинлар кутиб турибди деб ўйламайман» Новости

Бахтиёр Ашурматов: «Бизни осон ўйинлар кутиб турибди деб ўйламайман»

Бугун Бангладеш Футбол Федерацияси биносида U-23 ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаш баҳслари 1-тури олдидан терма жамоа мураббийлари ва футболчилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ҳиндистон ёшлар терма жамоасига қарши 1-тур ўйини олдидан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳамда терма жамоа сардори Владимир Козак журналистлар саволларига жавоб беришди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов терма жамоа саралаш баҳсларига яхши тайёргарлик кўргани ва терма жамоа саралашдан муваффақиятли ўтиб Осиё Чемпионати финал босқичига чиқишни мақсад қилганини таъкидлади.

«Осиё Чемпионати саралаш баҳсларига яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Биз Бангладешга турнир бошланишидан бироз аввалроқ келдик, боиси футболчилар бу ердаги иқлим шароитига мослашишлари керак эди. Ўйлайманки, мослашишга улгурдик ва саралаш ўйинларини яхши ўтказиб финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Биз гуруҳ босқичидаги барча терма рақибларимизни ҳурмат қиламиз ва уларга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз», - дейди Ашурматов.

«Саралаш баҳсларида иштирок этадиган барча жамоаларнинг вазифаси бир - Осиё Чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Бизни осон ўйинлар кутиб турибди деб ўйламайман, аммо умид қиламанки, футболчилар ишончни оқлайдилар ва ўз олдиларига қўйилган мақсадга эришадилар», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи.

Саралашнинг 1-туридаги рақиб - Ҳиндистон олимпия терма жамоаси ҳақида тўхталар экан, Ашурматов ушбу терма жамоа сўнгги йилларда анча ўсишга эришганини айтди.

«Ҳиндистон футболида сўнгги йилларда анча ўсиш юзага келди. Уларда сўнгги йилларда футболга катта эътибор берилмоқда. Қолаверса Ҳиндистон чемпионати савияси ҳам анча ўсди. Шундай экан, ушбу терма жамоага қарши бизни қийин ўйин кутиб турибди деб айта оламан. Умуман гуруҳимиздаги ҳеч бир ўйин биз учун ҳам, рақиблар учун ҳам осон бўлмайди. Сир эмас, Осиё футболи сўнгги йилларда анча ўсишга эришди. Ҳозирда ҳар бир терма жамоага қарши жиддий тайёргарлик кўриш керак», - деди Ашурматов.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Владимир Козак терма жамоа турнирда ўз олдига катта мақсадлар қўйганини таъкидлади.

«Биз ҳар қандай шароитга тайёрмиз. Ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Аммо, биз бу ерга ғалаба учун келдик. Муносиб ва кучли ўйин кўрсатиб Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионатига йўлланмани қўлга киритмоқчимиз», - деди Козак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё Чемпионати саралаш баҳсларини 27 март куни Ҳиндистон олимпия терма жамоасига қарши баҳс билан бошлайди. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади. Саралашнинг 2-тур учрашуви 29 март куни Бангладеш олимпиячиларига қарши бўлиб ўтса, саралашнинг сўнгги турида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Сурияга қарши баҳс олиб боради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика