RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Бахтиёр Ашурматов АГМКдан кетишга яқин Новости

Бахтиёр Ашурматов АГМКдан кетишга яқин

Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган АГМК жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов клубни тарк этишга яқин.

АГМК билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритган ва Суперлигада плей-офф ўйинлари орқали жон сақлаб қолган жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг клуб билан тузган шартномаси ниҳоясига етиш арафасида.

Йил охиригача тузилган битимни томонлар узайтиришмаган. Бахтиёр Ашурматов сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамовга бу маълумотни тасдиқлади ва жамоадан кетиш эҳтимолини инкор этмади.

Демак воқеалар ривожи АГМКда янги мураббий иш бошлашига қараб кетмоқда.

Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида келаси йилдан ОЧЛ плей-офф ўйинлари орқали қитъанинг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган АГМК жамоага катта тажрибага эга, юқори малакали мутахассисни олиб келиш тараддудини кўрмоқда. Айни пайтда АГМК ОЧЛда иштирок этиш тажрибасига эга ва ушбу мусобақани об-ҳавосини жуда яхши биладиган Миржалол Қосимов билан ҳам музокараларга киришгани ҳақида норасмий маълумотлар бор. Олмалиқликлар раҳбарияти жамоани Миржалол Қосимовга топширишмоқчи. Бироқ музокаралар қандай якун топиши ҳозирча номаълум.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Навбаҳор"нинг собиқ устози Илҳом Мўминжонов ўз хизматини АГМКга таклиф этган. Шунингдек, яна бир қатор мутахассислар АГМКни бошқариш истагида жамоага ўзларини таклиф этишган. Лекин клуб раҳбарияти жамоа бош мураббийи сифатида Миржалол Қосимов номзодини илгари сурмоқда ва мутахассисни Олмалиқда ишлашга кўндирмоқчи.


Эслатиб ўтамиз,  АГМК 12 февраль куни ОЧЛ доирасида ўз майдонида Тожикистон чемпиони "Истиқлол"га қарши ўйнайди.


ОЧЛ плей-офф босқичи

12 февраль

АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон)

19 февраль
"Ал Насср" (Саудия Арабистони) - АГМК (Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Тожикистон) тўқнашуви ғолиби

Рейтинг: -18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика