RU

Последние новости

16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  0 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  0 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  2 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  1 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  1 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  1 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  12 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4

"Бавария"ни тўхтатиш имконсизми?! Новости

"Бавария"ни тўхтатиш имконсизми?!

"Бавария" ўзининг энг ашаддий рақиби "Боруссия" Дортмундга қарши кечган учрашувда Германия бундеслигасидаги ҳақиқий гегемон аслида ким эканини яна бир бор кўрсатиб қўйгандек…
Ҳа, мюнхенлик футболчилар  бундеслиганинг бошқа  клублари билан кечадиган ўйинларда ўзлари истаганларидек ҳаракат қиладилар ва учрашувларда ўзлари истаган ҳисобда ғалаба қозонадилар. Шу боисдан ҳам Мюнхен супер-клуби деярли ҳар турда янги-янги рекорд натижаларни қайд этаётир.

Шанба кунги ғалабадан сўнг турнир жадвали карвонбошилигини тўлалигича қўлга олган қизиллар кетма-кет 38 ўйиндирки мағлубиятга учраётганлари йўқ. Бундай натижани ҳалигача бирор немис клуби қайд этган эмас эди. Пеп Гвардиола шогирдлари эса янгидан-янги чўққиларни забт этишни тўхтатмоқчи эмаслар. "Боруссия" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Бавария" ўз ҳисобидаги очколар сонини 35 тага етказиб олди ва бу ҳам яна бир янги рекорддир. Шу пайтгача ҳеч бир бундеслига клуби 13 турда 35 очко йиғишнинг уддасидан чиқмаган эди. Демак, қизиллар бу борада ҳам етакчи эканликларини исботлагандек…

Кўриниб турибди-ки, "Бавария"ни тўхтатиш осон иш эмас. Аммо Германия бундеслигаси кутилмаган совғаларга бой экани билан ажралиб туради. Шу сабабдан уни кузатишда давом этамиз. Балки кейинги турда "Бавария"нинг қуруқ серияси ўз интихосини топар…

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика