“Бавария” тўпурари жарроҳлик столига ётқизилади
20 дек 2019 23:26
Новости
“Бавария” тўпурари жарроҳлик столига ётқизилади
“Бавария”нинг асосий ҳужумчиси Роберт Левандовски Германия чемпионати 17-турида “Вольфсбург”га қарши баҳсдан кейин жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказади.
Бу ҳақда немис клуби расмий сайти хабар бермоқда.
“Биз вақтни йўқотмоқчи эмасмиз”, дея баёнот берди “Бавария” устози Ханс-Дитер Флик.
Таъкидлаш жоиз, яна битта тур ўйинларидан сўнг Германия чемпионатида жамоалар қишки таътилга чиқишади. “Бавария” кейинги турни 19 январь куни ўтказади.
“Бавария”- “Вольфсбург” беллашуви эса эртага, 21 декабрь куни бўлиб ўтади. Мюнхенликлар айни пайтда турнир жадвалида пешқадам “Лейцпиг”дан тўрт очка кам жамғариб, 4-поғонада боришмоқда.
31 ёшли Левандовски клуб сафида жорий мавсумда 24 та учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол урди ва битта голга ассистентлик қилди. У айни пайтда Бундеслига ва ЕЧЛ мусобақаси тўпурарлари баҳсида карвонбошилик қилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии