"Бавария" шу йил Вернерни сотиб олмайди
11 июн 2019 10:34
Новости
"Бавария" шу йил Вернерни сотиб олмайди
"Бавария" шу трансферлар ойнаси пайтида "РБ Лейпциг" форварди Тимо Вернерни сотиб олмайди.
Мюнхенликлар футболчини жамоага олиб келиш фикридан қайтишгани йўқ. Улар футболчининг "Лейпциг" билан тузган шартномаси кейинги йилда тугашини билган ҳолда, уни 2020 йил текинга олиб келишни хоҳлашмоқда. Бу қарор клуб учун ҳозир 65 миллион евродан кечишдан кўра яхшироқ вариант бўлиб кўринмоқда.
"Лейпциг" эса футболчи жамоани эркин агент сифатида тарк этишига йўл қўймоқчи эмас. Шу билан бирга Вернернинг "Бавария" билан келишиб олгани тўғрисидаги маълумотлар ҳам йўқ эмас.
23 ёшли Вернер жорий мавсум 37та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 10та ассистни ижро этган. Transfermarkt футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии