"Бавария" ўзининг янги сардорини эълон қилди
19 июл 2017 17:43
Новости
"Бавария" ўзининг янги сардорини эълон қилди
"Бавария" фаолиятини якунлаган Филипп Лам ўрнига жамоанинг янги сардорини тайинлади.
Немис гранди бошқарув қўмитаси раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг маълум қилишича, сардорлик боғичи посбон Мануэль Нойерга ўтади.
"Биринчи рақам биринчи бўлиб қолади - бу Мануэль Нойер. Уни жамоадагилар қаттиқ ҳурмат қилишади ва Нойер Ламдан сардорлик боғичини қабул қилиб олади. У миллий жамоада катта ўсишга эришди" - дейди Руммениге.
Нойер Германия терма жамоасида ҳам сардор ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии