"Бавария" "Манчестер Сити" юлдузини харид қилмоқчи
25 июн 2024 14:04
Новости
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Бавария" қизиқишлари доирасида, деб хабар берди "Daily Star". Мюнхенликлар футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
"Барселона" португалиялик футболчига анчадан бери қизиқиб келади. Футболчининг товон пули – 50 млн фунт. Қайд этилишича, мюнхенликлар "шаҳарликлар"га бу суммани тўлашга тайёр. Каталонияликларга буни қилиш қийинроқ бўлади.
29 ёшли хавбек ўтган мавсум барча турнирларда 51 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган ва 10 та голга ассистентлик қилган. Унинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача амал қилади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии