RU

Последние новости

20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  0 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  31 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  5 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3

«Бавария» Коутиньо билан келишувни август охирига қадар узайтирмоқчи Новости

«Бавария» Коутиньо билан келишувни август охирига қадар узайтирмоқчи

“Бавария” раҳбарияти “Барселона”дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Коутньо билан келишувни жорий мавсум якунига қадар узайтирмоқчи.

Mundo Deportivo хабарига кўра, агар Коутиньонинг жароҳатдан фориғ бўлиши режа бўйича кетса, у июнь ойи ўрталарида сафга қайтиши кутилмоқда. Агар шундай бўладиган бўлса, бразилиялик футболчи Бундеслиганинг сўнгги тур учрашувларида майдонга туша олади.

Агар Коутиньо кутилган спорт формасига қайта олса, Германия кубоги финалида ҳам тўп тепиши мумкин. Бунинг учун мюнхенликлар мусобақа ярим финалидан муваффақиятли ўтишлари керак бўлади. Шунингдек, футболчи август ойида ўтказилиши режалаштирилаётган ЕЧЛ учрашувларида ҳам жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Бунинг учун “Бавария” футболчи билан амалдаги келишувни август ойи охирига қадар узайтириши лозим бўлади. Немис клуби бу ишни амалга ошириши учун “Барселона” билан келишиб олиши даркор.

Ҳозирча “Бавария” раҳбарияти ижара муддатини узайтириш борасида Коутиньонинг ўзига хабар бермаган.

Коутиньо 24 апрель куни ўнг оёғидан олган жароҳати боис жарроҳлик столига ётқизилган эди. 

Илгарироқ футболчининг хизматларига “Ньюкасл”, “Челси” ва “Лестер” қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди. “Бавария” футболчининг трансферини сотиб олиш ниятида эмас.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика