"Бавария" "Интер" билан Иван Перишичнинг ижараси борасида музокаралар олиб бормоқда
09 авг 2019 11:47
Новости
"Бавария" "Интер" билан Иван Перишичнинг ижараси борасида музокаралар олиб бормоқда
"Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишич "Бавария"га ўтишга яқин.
Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио маълум қилди. У битим борасидаги музокаралар кўтаринки руҳда давом этаётганини айтиб ўтди.
Мюнхенликлар футболчини бир йилга ижарага олишмоқчи.
Ўтган мавсумда Иван жамоаси таркибида 45 ўйинда қатнашиб, 9 гол урди ва 8 голга ассистентлик қилди. Хорватиялик ўйинчининг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар амал қилади.
Олдинроқ, футболчига "Монако" клубидан жиддий қизиқиш бўлган эди.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии