"Бавария" Ибрагимович билан шартномани узайтирди
17 янв 2023 20:09
Новости
"Бавария" Ибрагимович билан шартномани узайтирди
"Бавария" ва Арийон Ибрагимович янги шартнома имзолади.
17 ёшли германиялик ярим ҳимоячи Мюнхен клуби билан 2025 йилгача мўлжалланган шартномага қўл қўйди. Бунга қадар футболчи "Бавария" асосий жамоасининг Қатардаги йиғинларида қатнашганди.
"Бундан ғурурланяпман. Орзулар ушалмоқда. "Бавария"даги навбатдаги қадамларни ташлашни сабрсизлик билан кутяпман", - деди Ибрагимович.
Ушбу мавсумда Ибрагимович ёшлар Бундеслигаси ва ёшлар ўртасидаги ЕЧлда 16 ўйинда қатнашиб, 13 гол ва 6 ассист қайд этди.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии