RU

Последние новости

14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  0 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  20 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  25 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

"Бавария" Гравенберх билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди Новости

"Бавария" Гравенберх билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди

"Бавария" "Аякс" ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх билан шартнома шартлари бўйича келишувга эришди.

Мюнхен клуби фақатгина 19 ёшли нидерландияликнинг клуби билан трансфер нархини келишиши қолди. "Аякс" 35 млн евро талаб қилмоқда, "Бавария" эса футболчи учун 25 млн евро ва эҳтимолий бонус тўловларини таклиф қилмоқда.

Гравенберхнинг ўзи "Аякс" билан 2023 йилнинг июнь сўнггига қадар мўлжалланган шартномасини узайтириш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Ўйинчи фаолиятини бошқа жойда давом эттирмоқчи.

Гравенберх 2021/22 йилги мавсум "Аякс" таркибида 38та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика