«Бавария» футболчиси «Барселона»га ўтмоқда
08 авг 2024 09:52
Новости
«Бавария» футболчиси «Барселона»га ўтмоқда
«Бавария» ярим ҳимоячиси Кингсли Коман фаолиятини Испанияда давом эттиришга яқин.
Франциялик футболчи ижарага асосида «Барселона» клубига ўтмоқда. Каталонияликлар Нико Уилямсни қўлга кирита олмаганидан сўнг Команни ижарага олишга қарор қилишган.
Маълумот учун, Коман ўтган мавсумнинг катта қисмини жароҳатлар сабабли ўтказиб юборди. У барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 3 та голли узатма бор. Унинг «Бавария» билан тузган шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, футболчининг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии