RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  1 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда Новости

"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда

"Бавария" "Ливерпуль" ўйинчиси Луис Диаснинг трансферига яқин турибди.

Клублар вингернинг трансфери бўйича чуқур музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Sky Sports.

Аввалроқ, "қизиллар" "Бавария"нинг колумбиялик футболчи бўйича дастлабки таклифларини рад этганди. Охирги марта мюнхенликлар 67,5 миллион евродан кўпроқ таклиф қилгани хабар қилинган.

Таъкидланишича, "Бавария" тахминан 80 млн евролик янги таклиф билан чиққан. Ҳозирда томонлар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда.

Диас 2022 йилнинг январида 37,5 миллион фунт эвазига "Ливерпул"га ўтди ва беш ярим йиллик шартнома имзолади.

Футболчи ўтган мавсумда АПЛда 36 та ўйинда 13 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика