"Бавария" де Лигт билан беш йиллик шартнома имзоламоқчи
09 июл 2022 11:28
Новости
"Бавария" де Лигт билан беш йиллик шартнома имзоламоқчи
"Бавария" "Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигт билан 2027 йилга қадар шартнома имзоламоқчи.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, томонлар трансфер борасида оғзаки келишувга эришишган.
Қайд этиш керакки, Мюнхен клуби "кекса синьора"га илк расмий таклифни беришга тайёрланмоқда.
Турин клуби 22 ёшли нидерландияликка ўринбосар сифатида "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Де Лигт ўтган мавсум туринликлар либосида 42та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии