“Барселона”нинг 10 та энг тезкор ўйинчиси
10 июл 2013 18:19
Новости
“Барселона”нинг 10 та энг тезкор ўйинчиси
“Барселона”нинг ўйин услуби “тики-така” эканлиги маълум. Лекин жамоа олдин бундай эмас эди шунинг учун хам тезкор ўйинчилар кам бўлган.
“Тики-така” футболдаги ўйин услубларидан бири бўлиб бунда қисқа пас, тўп билан тинимсиз ҳаракат ҳамда тўпни назорат қилиш керак.
Тезлик, футболда доимо мухим ахамият касб этган, ўйинчи қайси позицияда ўйнашидан қатъий назар. Бу мақоламизда "Барселона"нинг энг тезкор 10та ўйинчисини баҳолашга уриниб кўрамиз, бу ерда ўйинчининг фақат тезлиги ва тўп билан тез ҳаракатланишини инобатга олдик.
10. Марти Вентолра. Кўпгина "Барселона"нинг мухлислари Марти Вентолра исми ҳақида амалда ҳеч нима билмайди. Лекин “кўк-анорранглилар”нинг бой тарихида у энг яхши вингерларидан бири эканлиги маълум. Вентолра "Барселона" либосида 1933-1937 йилларда ўйнаган ва мухлислар орасида машхурликка эришган. Ўша пайтдаги газеталарда ёзилишича у нафақат яхши балки хаққоний инсон бўлган. Испанияликнинг ўз тезлиги кучли эмас эди, ҳар ҳолда олдинги ўйинчиларни тезликда деярли айблаб бўлмайди, айниқса уларни замонавий футболчилар билан тенглаштириш мумкин эмас. Лекин шубҳасиз: Марти Вентолра - юксак истеъдод эгаси. Вентолра деярли ҳар қандай ўйинчини тўп билан алдаб ўта олади. "Барселона"нинг афсонавий вингери бизнинг "Барселона"нинг энг тезкор ўйинчилари рўйхатида 10-ўринда тугатди.
9. Ромарио. Таниқли бразилиялик Ромарио да Соуза "Барселона"нинг барча даврлардаги энг ёрқин футболчиларидан бири. Ҳужумчи каталонияликлар жамоасида 1993 йилдан 1995 йилгача ўйнаган ва буни муваффақиятли ўтказган. Ромарио шундай ўйинчилар бири майдонда хамма ишни уддалай олган. Каталонияликларнинг мухлислари 90-йилларнинг бошларида бразилияликни завқ билан кузатишган. Унинг тезлиги кўпгина ҳимоячиларни қийин аҳволга солган. У хоҳлаган пайтда тезлигини оширар ва рақибларини ортда қолдирар эди. Ромарио жарима майдонида яхши ўйнаган, у бизнинг рўйхатимизда 9-рақамни олди.
8. Дани Алвеш. Дани Алвеш рўйхатимиздаги биринчи ҳозир ўйнаётган футболчилардан биридир. Ўнг қанот ҳимоячиси каталонияликлар сафига 2008 йилда келган, унгача “Севилья” шарафини ҳимоя қилган. Унинг қанот бўйлаб тезланиши “Барселона”нинг қарши ҳужумга тезда ўтишига ёрдам беради. У рақибларига ўйин темпини тезлаштириб берарди ва улар ҳар доим ҳам ундан ўтиб кета олмаган. Унинг жарималарда тепадиган кучли зарбаси ўйлантириб қўярди, у зарба берадими ёки пас берадими? У бизнинг рўйхатда саккизинчи ўринда.
7. Роналдо. Яна бир бразилиялик, Роналдони юқори қаторга жойлаштирдик. Ҳужумчи Каталонияда бир мавсум ўйнаган бўлса ҳам у ўзидан яхши таассурот қолдирган. “Сўйлоқ” кўпгина чемпионат ва жамоаларда ўйнаган, лекин айнан “Барселона”да ўзининг тезлиги билан мутахассисларни ҳайратда қолдирган. Роналдо рақибларнинг ҳимоясини ёриб ўта олган. Унинг олдида фақат дарвозабон қолса бу имкониятни йўққа чиқармасди.
6. Алексис Санчес. Санчес ҳали ўз имкониятлари даражасини “Барселона”га келгунча охиригача очмаган эди. Унинг майдондаги тезлигини инкор қилиб бўлмасди. Чилилик ҳимоячиларни ўз темпига солишни яхши кўради ва унинг тезлиги сезиларли устунлик берарди. Чаққон оёқлари билан Алексис ҳимоячиларни ортда қолдириб жарима майдонига кирарди. Биз умид қиламизки Алексис ҳали “Барселона”да ўз тезлигини кўрсатмади, лекин ҳозирча у олтинчи ўринда.
5. Кристиан Тельо. Ёш ўйинчининг ўйини ҳали хомроқ, лекин бу футболчининг ажралиб турадиган бир ҳусусияти бор катта тезлиги. Тельони Каталония жамоасининг охирги ўн йилликдаги энг тезкор ўйинчиси деб ҳисобласа бўлади. “Барселона” раҳбарияти Испания ёшлар термасининг ўйинчисини юқори баҳолашган ва унга кўп йиллик оширилган шартларда янги шартнома таклиф қилишган. Кутилганидек мавсум охирида асосий таркиб ўйинчиси бўлди. Агар Тельо ўз устида қаттиқ ишласа “Барселона” тарихидаги энг тезкор ўйинчиси бўла олади.
4. Роналдиньо. Роналдиньо Каталония жамоасидаги энг таниқли фигуралардан бири бўлди. Бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи тўп билан қиладиган ажойиб ҳаракатлари билан ажратиб турарди. Бу эса уни жаҳон юлдузи қилди. Оёқлари билан тез ишлаши унга энг қийин вазиятлардан чиқиб кетишга ёрдам берарди. Кўп вақтгача унга ҳеч ким рақиблик қила олмади. Бразилиялик доимо мухлислар суюклиси бўлган ва ҳамма унинг ажойиб ўйинларини соғинади.
3. Хорди Альба. Альба фақат ўтган мавсумдагина ўз жамоасига қайтди ва дарҳол юлдуз бўлди. Чап қанот химоячиси деярли ўнг қанотдаги жамоадоши Алвешнинг нусхаси. У хам бразилиялик каби юқори тезликка эга ва бу унга ҳимоядан ҳужумга ўтишга ёрдам беради. У ўзини рақибларнинг жарима майдонида худди ўзиникидек ажойиб ҳис қилади. Албатта Альбада тўп билан ишлашда камчилик бўлсада испанияликни учинчи ўринга қўйдик.
2. Лионел Месси. Аргентиналик футболчини футбол тарихидаги энг тезкор ўйинчи деб кўпчилик тасдиқлаши мумкин. Унинг тўп билан тез ишлаши, эпчиллиги шунчаки нақшинкордир. Ҳужумчи биттада еттита, балки ундан ҳам кўп ўйинчини алдаб ўтиши мумкин, охирида олдидаги дарвозабонга иш қолдирмасдан тўпни дарвозага йўллайди.
Ҳаммага яхши ҳар дам олиш куни Мессининг ўйинларидан роҳатланиш имконияти борлиги. Месси бизнинг рўйхатда иккинчи ўринни олди, лекин унда рўйхатни ўзгартиришга етарлича вақт бор.
1.Марк Овермарс. (фотода) Футбол тарихи Овермарсни ҳамма даврларнинг энг тезкор футболчиси эканлигини эслайди. Агарда тезлик стандартлари ўзгариб кетса ҳам голландияликнинг исми анча пайтгача гап сўз болади. Каталонияда ўйнаб юрган пайтида ҳар доим ўз тезлигини намойиш этган. Голландиялик Каталония жамоасига 2000 йил келган ва тўрт йил ўйнаган. У нафақат Барселонадаги энг тезкор ўйинчи балки бутун футбол тарихидаги энг тезкор ўйинчи бўлиши ҳам мумкин.
barsa.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржима қилди

Комментарии