"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди
17 июл 13:20
Новости
"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди
AS хабарига кўра, "Барселона"нинг 33 ёшли дарвозабони Марк-Андре тер Штеген "Манчестер Сити"нинг эътиборини тортди.
Инглиз клуби тажрибали дарвозабонни Эдерсонга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Олдинроқ "кўк-анорранглилар"нинг янги бош мураббийи Ханс-Дитер Флик тер Штегенга энди асосий таркиб футболчиси эмаслигини маълум қилганди. Бу яна 3 йил амал қиладиган шартномага қарамай, клуб билан ажралишга олиб келиши мумкин.
Тер Штеген 2014 йилдан буён "Барселона" дарвозасини қўриқлаб келмоқда. Бу вақт ичида у 422 ўйинда қатнашиб, уларнинг 175 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Transfermarkt маълумотларига кўра, германияликнинг трансфер қиймати 12 миллион еврони ташкил қилади.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии