"Барселона" ёзда яна бир ярим ҳимоячиси билан хайрлашади
04 апр 2024 13:11
Новости
"Барселона" ёзда яна бир ярим ҳимоячиси билан хайрлашади
"Барселона" ярим ҳимоячиси Ориоль Ромеу мавсум якунлангач, клубдан кетади.
Испаниялик ўтган йил ёзида каталонияликлар сафига қайтганди, аммо яқин орада жамоани тарк этадиган кўринади. Журналист Маттео Мореттонинг маълумот беришича, "Барселона" ёзда 32 ёшли таянч ярим ҳимоячиси билан хайрлашади. Ориоль Ромеу жорий мавсум 32 учрашувда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган. "Барселона"га келишдан аввал Ромеу "Жирона" шарафини ҳимоя қилган ва баъзи маълумотларга кўра, жироналиклар хавбекни қайтариш вариантига қизиқиш билан қарамоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Комментарии