"Барселона" ёзда "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
09 апр 2024 13:31
Новости
"Барселона" ёзда "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Ярим ҳимоячи Бернарду Силва ёзда "Манчестер Сити"дан "Барселона"га ўтиши мумкин.
Ўтган йил ёзида каталонияликлар устози Хави футболчининг ўзи билан гаплашган, аммо молиявий муаммолар сабаб ушбу трансфер амалга ошмай қолганди. Португалиялик ўшанда "шаҳарликлар" билан 2026 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чеккан, товон пули 58 миллион еврони ташкил қилади.
Келаётган ёзда "блаугранас" Сильва трансферига яна қайтади. Клубнинг молиявий фэйр-плей билан боғлиқ вазияти яхшиланди, эндиликда каталонияликлар футболчилари сотувидан тушган барча пулларни янги трансферларга ишлата олиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии