"Барселона" ва "Реал" Дэвидга қизиқиш билдирмоқда
		
		02 мар 2022 21:25
        Новости	
	 
				 
				"Барселона" ва "Реал" Дэвидга қизиқиш билдирмоқда
"Лилль" ҳужумчиси Жонатан Дэвид фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.
			Канада терма жамоасининг 22 ёшли футболчисига асосий даъвогар сифатида "Арсенал" эътироф этилаётганди. Fichajes нашрининг маълумотларига кўра, Лондон клуби Испания футбол гигантлари “Барселона” ва “Реал Мадрид” клублари билан рақобатлашади.
Жонатан Дэвид жорий мавсум “Лилль” сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди. Канада терма жамоаси таркибида ҳужумчи 27 учрашувда 20 та гол урган. Дэвид ўз клубига трансфер ойнаси очилгач, бошқа жамоага ўтиш истаги борлиги ҳақида аллақачон маълум қилган.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии