“Барселона” ва “Боруссия” талашаётган футболчини “Ман Сити” илиб кетиши мумкин
28 фев 2021 20:06
Новости
“Барселона” ва “Боруссия” талашаётган футболчини “Ман Сити” илиб кетиши мумкин
“Манчестер Сити” раҳбарияти “Реал Сосьедад” ҳужумчиси Александр Исакни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.
“The Mirror” хабарига кўра, “шаҳарликлар” бош мураббийи Пеп Гвардиола 21 ёшли форвардни ўз жамоасида кўришни истаган. Исак “Реал Сосьедад” таркибига 2019 йилда Дортмунднинг “Боруссия” жамоасидан 6 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.
Аввалроқ швециялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун “Боруссия” ва “Барселона” жамоалари кураш олиб бориши айтилган эди. Маълумот учун, Исак жорий мавсум 20 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол уришга улгурди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии