"Барселона" Траоренинг ўрнига бошқа футболчисини бермоқчи
04 мая 2022 21:32
Новости
"Барселона" Траоренинг ўрнига бошқа футболчисини бермоқчи
"Барселона" "Вулверхэмптон"дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Адама Траорени сақлаб қолиши мумкин, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо.
Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби алмашинув кўринишидаги келишувга рози бўлган. "Барселона" "Вулверхэмптон"га пул тўлашга тайёр эмас, аммо вингер эвазига ўз ўйинчиларидан бирини Англия жамоасига юбориши мумкин.
Аввалроқ "Барселона" 26 ёшли Траорени 30 миллион еврога сотиб олишни режалаштирмагани ҳақида хабар берилганди.
"Барселона" январь ойи охирида Траорени "Вулверхэмптон"дан ижарага олганди. Футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt.com портали футболчини 28 миллион еврога баҳолаган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии