"Барселона" сўнгги 13 йил ичида 10-марта Испания кубоги финалига чиқди
04 мар 2021 07:29
Новости
"Барселона" сўнгги 13 йил ичида 10-марта Испания кубоги финалига чиқди
"Барселона" Испания кубоги ярим финалининг жавоб ўйинида "Севилья"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди (биринчи ўйин - 0:2).
Бу орқали каталонияликлар 42-маротаба ушбу мусобақа финалига йўл олишди.
Шунингдек, "Барса" сўнгги 13 йил ичида 10-маротаба Испания кубоги финалида ўйнайди.
Бу муддат оралиғида жамоа фақатгина уч маротаба финалгача имкониятни бой берган - 2010 ("Севилья"), 2013 ("Реал") ва 2020 ("Атлетико") йилларда.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии