"Барселона" собиқ ҳужумчиси январда "Реал"га ўтиши мумкин
22 окт 2018 15:10
Новости
"Барселона" собиқ ҳужумчиси январда "Реал"га ўтиши мумкин
"Реал"дагилар жамоа кам гол ураётганидан ҳавотирда ва бунинг ечимларини излай бошлашди.
Маълумотларга кўра, "қаймоқранглилар" раҳбарияти қишки трансфер ойнасида "Барселона" собиқ ҳужумчиси, айни дамда "Лос-Анжелес Гэлакси" шарафини ҳимоя қилаётган Златан Ибрагимовични олиб келмоқчи. Шведнинг америкаликлар билан шартномаси қишда якунига етади ва у эркин агент сифатида "Реал"га ўтиши мумкин. "Қаймоқранглилар" 37 ёшли форвард билан қисқа муддатли битим тузишмоқчи.
Олдинроқ, Ибрагимович хизматларига "Милан" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди. Златан Ибрагимович фаолияти давомида "Мальмё", "Ювентус", "Интер", "Барселона", ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии