"Барселона" Райола туфайли де Лигтни харид қилмаслиги мумкин
25 дек 2018 13:27
Новости
"Барселона" Райола туфайли де Лигтни харид қилмаслиги мумкин
"Барселона" "Аякс" ҳимоячиси Матейс де Лигт трансфери бўйича музокараларни тўхтатмоқчи.
19 ёшли футболчининг агенти Мино Райола ҳисобланади. Райола де Лигтга қизиқаётган клублар ўртасида аукцион уюштирмоқчи.
Энг катта маош таклиф қилган клуб голландияликка эгалик қилади. Де Лигтга "Барселона"дан ташқари "Ювентус" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда.
Ёзда кўк-анорранглилар "Аякс" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни ҳам сотиб олмоқчи.
Каталония клубидагиларнинг фикрича, агар де Лигт де Йонгдан кўпроқ пул ишлаб топса, бу келишмовчиликни юзага келтириши мумкин.
Комментарии