"Барселона" қишда янги ўйинчиларни харид қила олмайди
16 ноя 2022 16:26
Новости
"Барселона" қишда янги ўйинчиларни харид қила олмайди
Каталонияликлар вазиятни ўнглашга умид қилишмоқда.
"Барселона" қишда янги ўйинчиларни қўлга кирита олмайди. Бу ҳақда Каталония клуби президенти Жоан Лапорта айтиб ўтди.
"Ла Лигадаги молиявий фэйр-плей қоидаларига кўра, биз январь ойида футболчилар билан шартнома имзолай олмаймиз. Биз Ла Лигани янада мослашувчан бўлишга ва бошқа турдаги операцияларга рухсат беришга кўндиришга ҳаракат қилмоқдамиз", – деди функционер.
Аввалроқ Лапорта Европа Суперлигаси лойиҳасининг афзалликлари ҳақида гапирган эди.
Комментарии