"Барселона" ПСЖ ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
29 авг 2024 12:24
Новости
"Барселона" ПСЖ ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси икки топ-клуб қизиқишига сабаб бўлмоқда.
Маълумотларга қараганда, 32 ёшли Данилу Перейрани "Барселона" ва "Атлетико Мадрид" клублари ўз сафида кўришни истамоқда. Данилу 2021 йилдан буён Париж шаҳри клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йил ёзида якунига етади.
"Transfermarkt" портали тажрибали ярим ҳимоячининг 8 миллион еврога баҳоламоқда. Франция чемпионати ўтган мавсумида ярим ҳимоячи 26 ўйинда майдонга тушди ва 2 бор сариқ карточка олди. Таъкидлаб ўтиш керак, Данилу аксар баҳсларда ҳимоя марказида ҳам ўйнашига тўғри келди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии