"Барселона" ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи
13 сен 2024 19:16
Новости
"Барселона" ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи
ПСЖ футболчиси Фабиан Руис Испаниянинг "Барселона" клуби истаклари рўйхатида.
Клуб футболчи учун трансфер таклифи билан чиқишга тайёр.

"SPORT" хабарига кўра, каталонияликлар француз клубига маълум бир сумма ва ярим ҳимоячи Френки Де Йонгни таклиф қилишга тайёр. Қизиғи шундаки, айнан нидерландиялик футболчи "кўк-анорранглилар" билан шартномасини узайтиришни истамаяпти.
Фабиан ПСЖга 2022 йилда келиб қўшилганди. Футболчи француз клуби либосида 74 та учрашув ўтказган. Ярим ҳимоячи шу вақт ичида 6 та гол урган ва 10 та голга асситентлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Руис амалдаги Европа чемпиони ҳисобланади. У мусобақада 6 марта майдонга тушиб, 2 та тўп киритди ва 2 та голга пас узатди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии