"Барселона" президентлиги учун номзод: "Тураннинг трансфери - клуб учун муаммо"
08 июл 2015 11:10
Новости
"Барселона" президентлиги учун номзод: "Тураннинг трансфери - клуб учун муаммо"
"Барселона" президентлиги учун номзодлардан бири Агусти Бенедитонинг таъкидлашича, агар у сайловларда ғолиб чиқса Арда Тураннинг трасферини бекор қилади.
Турк футболчиси 41 млн. евро эвазига "Барселона"га ўтди, аммо ФИФА санкциялари туфайли Арда январ ойида дебютини нишонлаши мумкин.
"Улар бизни катта муаммо олдида қолдиришмоқда - футболчи ярим йил давомида ўйнай олмайди. Айнан Бартомеу туфайли клуб ФИФА санкциялари остида эканлигини унутмаслигимиз зарур.
У клуб аъзоларига ҳурматсизлик қилиб футболчига катта маблағ тўлади. Мен президент Рамон Адель билан суҳбатлашдим ва унга Туран трансфери клубимиздаги демократияга тўғри келмаслигини айтдим" - дейди Бенедито.
Комментарии