RU

Последние новости

19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  7 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  40 19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  19 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  17 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  6

"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман" Новости

"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман"

"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш билан кечки овқатни бирга тановул қилганини тасдиқлади, аммо музокаралар тафсилотларини ошкор қилмади.

Олдинроқ ОАВда учрашув давомида португалиялик форварднинг Каталония клубига ўтиши мумкинлиги муҳокама қилингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Бунгача Роналду "Манчестер Юнайтед" раҳбариятидан тегишли таклиф тушса, бошқа жамоага қўйиб юборишини сўрагани тўғрисида хабар қилинганди.

"Мендеш билан бирга тушлик қилганим рост, ҳеч нарсани инкор эта олмайман, бу бизнинг манфаатларимизга тўғри келмайди. Мендеш менга нимани таклиф қилганини айтолмайман. У билан суҳбатлашиш ҳар доим қизиқ, чунки у трансфер бозоридаги ҳолатни яхши билади, - дейди Лапорта.

Роналду "Манчестер Юнайтед"нинг душанба куни бошланган мавсумолди машғулотларида қатнашмади. 37 ёшли футболчи бунга "оилавий шароит" сабаб бўлганини таъкидлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика