"Барселона" президенти "Наполи" футболчисига қизиқиш борлигини тасдиқлади
25 мар 13:47
Новости
"Барселона" президенти "Наполи" футболчисига қизиқиш борлигини тасдиқлади
Футболчи клубини ўзгартириши мумкин.
"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Наполи"нинг словакиялик ярим ҳимоячиси Станислав Лоботка билан шартнома имзолаш истагини билдирди.
"Биз Станислав Лоботка билан шартнома имзоламоқчимиз. Мен аллақачон Деку билан у ҳақида гаплашганман", – деди Лапорта.
Манбага кўра, "Наполи" ўз футболчиси учун 40 миллион евро сўрайди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Лоботка жорий мавсум барча мусобақаларда 40 та ўйин ўтказиб, 1 та голга ассистентлик қилди.
Комментарии