RU

Последние новости

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  0 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  3 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   5 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  15 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  53 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

ЛаЛига. "Барселона" "Осасуна"ни йирик ҳисобда таслим этди Новости

ЛаЛига. "Барселона" "Осасуна"ни йирик ҳисобда таслим этди

Ла Лига 11-тур доирасидаги "Барселона" - "Осасуна" ўйини бўлиб ўтди.

Барселона

Мартин Брейтуэйт - 29', Антуан Гризманн - 42', Филиппе Коутиньо - 57', Лионель Месси - 73'

Примера Дивизион . Тур 11

29/11/2020, 17:00

0
:
4
Завершен

Осасуна

Стадион: Camp Nou, 0 зрителей

Главный судья: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
29'  Мартин Брейтуэйт
42'  Антуан Гризманн
46'  Педри (Серхио Бускетс)
57'  Филиппе Коутиньо
57'  Антуан Гризманн
61'  Филиппе Коутиньо (Усман Дембеле)
61'  Сержиньо Дест (Хуниор Фирпо)
61'  Мартин Брейтуэйт (Франсишку Тринкан)
67'  Клеман Лангле (Карлес Аленья)
70'  Усман Дембеле
73'  Лионель Месси
73'  Франсишку Тринкан
74'  Лионель Месси
23'  Хони (Хуан Круз)
63'  Иньиго Перес (Роберто Торрес)
64'  Ойер Санхурхо (Дарко Брашанац)
74'  Анте Будимир (Энрик Гальего)
74'  Рубен Гарсия (Энрике Барха)


"Барселона" – "Осасуна" 4:0

"Камп Ноу"

Голлар: 1:0 – 29 Брэйтуэйт, 2:0 – 42 Гризманн, 3:0 – 57 Коутиньо, 4:0 – 73 Месси.

"Барселона" – тер Стеген, Альба, Лангле (Аленья, 67), Мингеса, Дест (Фирпо, 61), Коутиньо (Дембеле, 61), де Йонг, Педри (Бускетс, 46), Месси, Гризманн, Брэйтуэйт (Тринкау, 61).

"Осасуна" – Эррера, Унаи Гарсия, Навас, Ронкалья, Видаль, Монкайола, Ойер Санхурхо (Брашанац, 64), Рубен Гарсия (Барха, 74), Иньиго Перес (Роберто Торрес, 63), Хони Родригес (Хуан Крус, 23), Будимир (Гальего, 74).

Огоҳлантиришлар: Месси (74).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. "Барселона" рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан жарима зарбаси ишлаб олди. Ушбу стандартни Месси ижро этди. "Осасуна" посбони узоқ бурчакка берилган зарбадан сўнг тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

90+1. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

79. ЗАРБААА! Тер Штеген "Осасуна" футболчисининг яқин масофадан берган зарбасини оёқлари орасидан ўтказиб юборди, аммо сўнгги онда тўп унинг товонига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва хавф бартараф этилди.

73. ГООООЛ! Ниҳоят Лионель Месси ўз услубида рақиб дарвозасини ишғол қилди. У голни МАРАДОНАга бағишлади. Лео марказдан бироз чапга юрди ва тўпни ўзига тўғирлаб, дарвозанинг узоқ бурчагига кучли зарба берди. 4:0.

70. ГОООЛ! 4:0! Усмон Дембеле Тринкаунинг узатмасидан сўнг тўпни узоқ бурчакка йўллади ва ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди. ВАР ишга киришди ва гол ҳисобга олинмади. Тринкау офсайдда бўлган экан.

68. Захирадан ўйинга қўшилган Роберто Торрес "Барселона" дарвозасини ишғол қилишга яқин келди, аммо биринчи зарбадан сўнг тўп тўсинга тегди, иккинчисидан кейин эса Тер Штеген уни эгаллаб олди.

65. "Барселона" футболчиси жароҳат олган кўринади. Лангле тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳимоячи учун учрашув якунланган кўринади, у ўрнидан турмаяпти.

57. ГООООЛ! 3:0! "Барселона"нинг ажойиб ҳужумини Гризманн якунлаши мумкин эди, аммо у тщпни қизғонмади ва ўзидан қулайроқ вазиятда турган Коутиньога пас берди. Бразилиялик эса бўш дарвозани ишғол қилди.

51. ЗАРБААА! Де Йонг қанотдан узатилган тўпни дарвозага буришга уринди, аммо нидерландиялик бу вазифани уддалай олмади.

50. Анте Будимир омадини синаб кўрди ва узоқ масофадан зарба берди. Тер Штеген тўпни муаммосиз эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС!

45+2. "Осаснуа" футболчиси марказдан "Барселона" дарвозасини ишғол қилишга уриниб, тўпга зарба берди, аммо тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

42. ГООООООЛ! СУПЕРГОЛ! Гризманнинг ажойиб зарбасидан сўнг тўп дарвозага "михланиб" қолди. Хорди Альба тўпни жарима майдончасига узатганидан сўнг, "Осасуна" футболчиси тўпни боши билан қайтарди, Гризманн эса ҳаводаги тўпни тўхтатиб ўтирмай, унга зарба берди. 2:0.

40. ГОООЛ! "Осасуна" ҳисобни тенглаштирди! ЙЎҚ, ён ҳакам байроқчасини кўтарди. Такрорий лавҳада ҳам офсайд борлиги кўринди. Бироқ Тер Штеген голгача ажойиб сейвларни амалга оширди.

29. ГОООЛ! Дарвоза ишғол қилинди, Каталония клуби голни нишонламоқда, аммо тўп палапартишлик билан дарвозага кириб кетди. Тўпга сўнгги бўлиб Брэйтуэйт теккан экан ва гол унинг ҳисобига ёзилади. Лео дарвозага кириб кетаётган тўпга Марадона услубида тегишга уринди, аммо фикридан қайтди.

28. Ўйин қизиқ ўтмоқда дейиш қийин, ҳозиргина Коутиньо жамоадошининг ерлатиб берган пасини голга айлантиришга уринди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

21. Айтганча, "Барселона" бугун ўзининг 121 йиллигини нишонламоқда. 1899 йилда асос солинган клуб бугун дунё даражасидаги грандга айланган, аммо жамоанинг сўнгги йиллардаги натижалари пасайиб кетмоқда.

18. "Осасуна" ажойиб ҳужум амалга оширди ва у зарба билан якун топди. Афсуски тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

15. Айни дамда ЛаЛига турнир жадвалига эътибор берсак, ушбу баҳс иштирокчилари қўшни ҳисобланишади. "Барселона" 14, "Осасуна" эса 15-ўринни банд қилиб туришибди.

11. ЗАРБААА! Коутиньонинг зарбаси аниқ бўлди, аммо рақиб жамоа ҳимоячилари тўпни чизиқ устидан қайтариб қолишди.

1. Учрашув бошланди.


ЛА ЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика