RU

Последние новости

"Барселона" Неймар учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр Новости

"Барселона" Неймар учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр

"Барселона" ПСЖ ҳужумчиси Неймарни Испанияга қайтармоқчи.

"Кўк-анорранглилар" Париж клубининг Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетиши ҳужумчининг келажаги борасидаги қарорига таъсир кўрсатади деб ҳисобламоқда. Каталония клуби ўйинчини 100 миллион еврога баҳоламоқда. Томонлар ёзда музокараларга киришишади.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ПСЖга 2017 йилнинг ёзида "Барселона"дан ўтган эди. Унинг француз клуби билан тузган шартномаси келаси мавсумда якунига етади.

Футболчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 4та ассист қайд этди.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика