"Барселона" Мартинес билан шартномани узайтиради ва Кристенсенни қўйиб юборади
18 ноя 2024 11:20
Новости
"Барселона" Мартинес билан шартномани узайтиради ва Кристенсенни қўйиб юборади
"Diario Sport" хабарига кўра, "Барселона" марказий ҳимоячи Иньиго Мартинес билан шартномани узайтирмоқчи.
33 ёшли спортчи билан амалдаги шартнома жорий мавсум охиригача амал қилади. Аммо агар футболчи клуб учун расмий ўйинларнинг 60% дан кўпроғида ўйнаса, шартнома яна бир йилга узайтирилади.
Иньиго Мартинес ушбу мавсум "кўк-анорранглилар" сафида 16 ўйин ўтказди, 20 та ўйин ва келишув узайтирилиши таъминланади. Бироқ "Барса" битимнинг ушбу бандида кўрсатилганидан қатъи назар уни узайтириш ниятида.

Шу билан бирга, "Барселона" Андреас Кристенсенга умид боғламаётгани таъкидланган. Даниялик қишки ёки ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этади, унга АПЛ жамоалари қизиқиш билдиришмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии